26 февралда Туркманистоннинг Лебап вилояти маъмурий маркази бўлган Туркманобод шаҳрида халқаро аэропорт очилиши тантанали маросими бўлиб ўтди.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, маҳаллий хўжалик “Гундўгди” томондан қурилган аэропорт шаҳардан 13 км узоқликда ҳамда Ашхобод-Туркманобод автомобиль йўли ва Ашхобод-Керки темир йўли яқинида жойлашган.
Аэропорт соатига 500 йўловчи ўтказа олади. Узунлиги 3800 метр ва эни 65 метр келадиган янги учиш-қўниш полосаси парвозларни таъминловчи замонавий воситалар – ёруғлик-сигнал берувчи ва метеорологик тизимлар билан жиҳозланган. Бу тизимлар аэропортда барча турдаги самолётларга хизмат кўрсатишга имкон беради.
Омборларга эга юк терминали йилига 200 минг тонна юкни қайта ишлашга мўлжалланган.
Аэродромда автоматлашган метеоролигик тизим, радиотехник, ёруғлик-сигнал берувчи ва орнитологик қурилмалар ўрнатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»