date

Россияда дрон таҳдиди ортидан 13 та аэропорт ёпилди

Россияда дрон таҳдиди ортидан 13 та аэропорт ёпилди

Фото: Yandex

Россиянинг жанубий ҳудудларида хавфсизлик билан боғлиқ кескин вазият юзага келди. 8 май куни Ростов-на-Донудаги аэронавигация хизматига яқин ҳудудга дрон қулаши ортидан мамлакат жанубидаги қатор аэропортларда парвозлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Жанубий Россия аэронавигация компанияси”нинг маъмурий биноси атрофида содир бўлган ушбу ҳодиса хавфсизлик чораларини кескин кучайтиришга сабаб бўлган. Натижада бир вақтнинг ўзида 13 та йирик аэропорт фаолияти вақтинча чеклаб қўйилди.

Қуйидаги шаҳарлардаги аэропортларда учиш ва қўниш рейслари тўхтатилган:

Сочи, Волгоград, Краснодар, Грозний, Астрахан, Владикавказ, Геленджик, Махачқалъа, Магас, Минералние Води, Налчик, Ставропол ва Элиста.

Мазкур чекловлар туфайли ўнлаб авиарейслар бекор қилинган ёки кечиктирилган. Натижада минглаб йўловчилар аэропортларда қолиб кетган. Росавиация эса барча экипаж ва авиакомпанияларга вақтинчалик чекловлар ҳақида огоҳлантириш юборган.

Мазкур ҳодиса Россияда 9 май — Ғалаба куни арафасида юз берди. Аввалроқ Россия ушбу сана муносабати билан вақтинчалик сулҳ эълон қилган эди. Бироқ Владимир Зеленский бу сулҳга амал қилинмаслигини билдирган.

Шунингдек, у бошқа давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, хавфсизлик сабабли 9 май куни Москвага ташриф буюрмасликни тавсия қилган. Ушбу огоҳлантиришлар ортидан Россия махсус хизматлари, хусусан Владимир Путин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўшимча чораларни кучайтиргани айтилмоқда.

Ҳозирча расмийлар ҳодисанинг барча тафсилотларини ошкор қилмаган. Аммо мутахассислар бундай дрон ҳодисалари минтақадаги кескинлик ошиб бораётганидан дарак беришини таъкидлашмоқда.

Парвозлар қачон тўлиқ тикланиши ҳозирча номаълум. Йўловчиларга эса сабр қилиш ва расмий манбалар орқали янгиликларни кузатиб бориш тавсия этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда дрон таҳдиди ортидан 13 та аэропорт ёпилди