5 998
Туркманистонда хорижга чиқиш паспортининг ҳаракат муддатини бир йилгача қисқартириш кўзда тутилмоқда
Туркманистон фуқоросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳаракат муддатини бир йилгача қисқартириш кўзда тутилмоқда. Туркманистон давлат миграция хизматидаги бир нечта манбаси берган маълумотларга қараганда, айни дамда хорижга чиқиш ҳужжати муддатини қисқартириш режалаштирилмоқда.
Янги намунадаги биометрик паспорт ёки фуқоронинг хорижга чиқиш паспорти 2008 йил июлида муаммолага киритилган эди. Туркманистон президентининг №9895 фармойишига кўра, хорижга чиққиш ҳужжати катта ёшдагиларга 10 йил муддатга, 16 ёшгача бўлган болаларга эса 5 йил муддатга берилади, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.
2016 йилда ҳужжатнинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатга чекланган эди. Янги паспортлар фуқороларга беш йиллик муддатга берилган, бироқ хукумат расмийлари бу ўзгаришлар ҳақида маълум қилишмаган эди.
2008 йилга қадар Туркманистон фуқоролари мамлакат ичкариси ва хорижга чиқишда қўлланиладиган ягона ҳужжатга эга эди. Биометрик белгилар бўлган янги намунадаги паспорт муаммолага киритилиши билан кўпчилик янги паспорт олишда муракабликлар билан тўқнаш келди. Юз минглаб фуқоролар эски паспортлари билан чет элда қолиб кетишди, бу ўз навбатида ноқонуний равишда хорижда бўлиш деган маънони келтириб чиқарди, янги паспорт олиш учун мамлакатга келиш талаб қилинарди, бу ўз навбатида ўрнатилган муддатда паспорт олмаслик миграция қонунчилигини бузишни англатарди ва жаримага тортилишларига сабаб бўлди.
Хорижга чиқиш паспортини фақат мамлакатнинг ўзида олиш мумкин, Туркманистоннинг чет эллардаги ваколатхоналарида ҳужжатни расмийлаштириш кўзда тутилмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»