date

Қозоғистонда қирғизистонлик маҳбус оғзини тикиб ташлади

Қозоғистонда қирғизистонлик маҳбус оғзини тикиб ташлади
3-гуруҳ ногирони Э.Тентемишев очлик эълон қилган
Қирғизистон фуқароси Қозоғистоннинг Тароз шаҳридаги қамоқхонада очлик эълон қилиб, оғзини тикиб қўйди, дея хабар берди “Қалампир” нашри.

Қирғизистон омбудсмен институтига келиб тушган хабарга кўра, Тароз шаҳридаги 158/4 рақамли муассасада Қирғизистон фуқароси 3-гуруҳ ногирони Э.Тентемишев очлик эълон қилган ва норозилик белгиси сифатида оғзини тиккан.

Бунга, Тентемишевнинг билдиришича, қамоқхона раҳбарияти уни бошқа миллатга мансублиги боис камситиши сабаб бўлган.

Хабарда Қирғизистон омбудсмени Кубат Оторбаев Қозоғистоннинг тегишли муассасаларига мазкур ҳолатни текшириш бўйича мурожаат қилгани айтилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда қирғизистонлик маҳбус оғзини тикиб ташлади