
Чимкентлик автоҳаваскорлар аёлларни 8 март халқаро хотин-қизлар байрами билан антиқа тарзда табриклашди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Улар машиналарни қатор қилиб терган ҳолда “8 март” деб ёзишди ва видеоролик суратга олишди. Ролик тагида “Баҳор, гўзаллик ва нафосат байрами бўлмиш 8 март билан табриклашга ижозат бергайсиз! Қалбингизни илиқлик, ёруғлик тарк этмасин. Илк қалдирғочлар уйингизга бахт ва омад олиб келсин!” деб изоҳ қолдиришди.
Бу уларнинг илк сюрпризи эмас, Янги йилда автоҳаваскорлар машиналардан арча ясашган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар