
Олмаоталик пенсионер ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштираётган пайти ўзининг аллақачон ўлганини билиб қолди.
66 ёшли Айтбай Абдуллаев Адлия ва соғлиқни сақлаш вазирликлари маълумотлар базасида 5 йилдан буён вафот этган фуқаролар рўйхатида экан.
Унинг вафот этгани тўғрисидаги маълумотлар жисмоний шахсларни рўйхатга олиш ва ахборотларни сақлаш ягона тизимига 2013 йилнинг 6 майида хатолик билан киритилган. Айтбой ота пенсия олаётган ва коммунал тўловларни тўлаб келаётганига қарамасдан, мана икки ойдан буён ўзининг тириклигини давлат органларига исботлаш билан овора. «Афсуски, қоғозда «қайта тирилиш» анча-мунча ҳужжат талаб этар экан», дейди Қозоғистон 31-телеканалига берган интервьюсида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар