Қирғизистон миллий-ватанпарвар кучлари ва фаоллар ташаббуси билан қурултой ташкил этилмоқда. Бу ҳақда «24.kg» хабарига таянган ҳолда Кун нашри маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қурултой 2010 йилнинг 7 апрели воқеаларига бағишланиши режалаштирилган.
«Биз қурултойда ҳар бир соҳадаги долзарб мавзуларни муҳокама қилишни истаймиз. Ҳозирча уч асосий мавзу бор: коррупцияга қарши кураш, сиёсий маҳбуслар билан боғлиқ вазият ҳамда сўз эркинлиги. Бугун ташкилий қўмитанинг илк йиғилиши ўтказилди. Жуда жиддий баҳслар бўлди», — деган Адил Турдукулов.
Бўлажак форум делегатлари нима учун миллий қурултой институти ғояси муваффақиятсизликка учраганини муҳокама қилишмоқчи. Ташкилий қўмитадагилар бунда Жогорку Кенеш депутатларини айбдор деб ҳисоблашади.
Қурултойга мамлакатнинг собиқ президентлари, ҳозирда қочқинда бўлган Аскар Акаев ва Курманбек Бакиевни ҳам таклиф этишган.
«Биз уларни таклиф қилдик, чунки кучларни бирлаштириш вақти келди. Консенсус топиш керак. Мақсадимиз — барча сиёсий томонларни бирлаштиришдир», — дея изоҳлаган Адил Турдукулов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин