АҚШда осмонўпар бинони портлатишди (видео)

АҚШда осмонўпар бинони портлатишди (видео)
Кентукки штатининг пойтахти Франкфорт шаҳридаги 28 қаватли бино — «Capital Plaza» бошқариладиган портлатгичлар ёрдамида саноқли сонияларда бузиб ташланди. «Хабар» нашрининг маълум қилишича, бино 1972 йили қурилган эди.

Кўплаб офислар жойлашган бу бинодан охирги пайтларда сиртқи қопламалари кўчиб тушиб хавф туғдираётганди. Шунингдек, канализациясида ҳам муаммолар бўлган.

Бинони бузишга 680 килограмм портлатгич ишлатилган.

Америкаликлар тадбиркор халқ: детонаторнинг тугмасини босиш ҳуқуқи 15 минг долларга сотилди ва тушган пуллар етим болалар учун хайрия қилинди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар