Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон баёнот бериб тожик тилини ҳурмат қилиш тожик зиёлилари олдида турган биринчи рақамли вазифа эканлигини айтди. Бу ҳақда Tnews.uz сайти ёзмоқда.
«Биз фахр билан “тожик миллати”, “тожик тили”, “тожик адабиёти” деган сўзларни ишлатишимиз керак. Биз бу сўзларни онамиз ва Тожикистонни севгандек севишимиз керак», — деди давлат раҳбари душанба куни мамлакат зиёлилари билан Тожикистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтган учрашувда.
Тожикистон президентининг зиёлилар билан аньанавий учрашуви Халқаро Наврўз байрами арафасида бўлиб ўтди. Эмомали Раҳмон зиёлиларни миллий манфаатларни ҳимоя қилишга чақирди. «Биз миллий манфаат ва миллий бирликни мустаҳкамлашда замонавий тожик зиёлилари имкониятларидан фойдаланишимиз керак», — деди президент.
Унинг сўзларига қараганда, зиёлиларнинг вакилари миллий қадриятлар ва тожик тили ҳақида гап бораётган бир вақтда четда кузатувчи бўлиб туриши керак эмас, улар аниқ ва қўрқмасдан фикр билдиришлари вав рақибларга зарба беришлари керак. «Сиз ўз динини ва ўз халқини ёт ҳомийларга сотган, ўзини тожик деб аташга маънавий ҳаққи бўлмаганларга қарши кескин фикр билдиришингиз ва уларни қоралашингиз керак», — дея таъкидлади Эмомали Раҳмон.
Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар Маркази директорининг биринчи ўринбосари Сайфулло Сафаровнинг сўзларига қараганда, мамлакат раҳбарияти давом этиб келаётган давлат тили тўғрисидаги баҳсларга нуқта қўйишга қарор қилган. «Хукумат ва тилшунос олимларнинг мавқеи ўзгармаган – Тожикистонда битта давлат тили бор ва у форс тили эмас, балки тожик тилидир», -деди Сафаров. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади