11:50 / 21.03.2018
8 983

Олимлар Майя қабилалари ҳақида оламшумул маълумот тарқатишди

Олимлар Майя қабилалари ҳақида оламшумул маълумот тарқатишди
Гватемаладаги қадимий Майя қабиласи шаҳарчасида изланишлар олиб борган археолог олимлар ҳақиқатан шу кунга қадар ҳеч кимга маълум бўлмаган маълумот топишди.

Маълумот шаҳарчадан топилган жониворлар қолдиқларини лаборатория шароитида ўрганиб чиқиш натижасида пайдо бўлди. Яъни, майя қабиласидагилар асосан ит олди-сотдиси билан шуғулланган экан. Улар итларни кўпайтириб, ундан кейин хонага қамаган ҳолда ҳам ҳайвон, ҳам одам гўшти билан боқишган. Семирган ит эса диний маросимлар ўтказиш ниятида бўлганларга сотилган.

Ажабланарлиси, Сейбал деб аталган қадимий бу шаҳарчага итлар ўзга мамлакатлардан ҳам олиб келинган. Шубҳасиз, ўзга давлатдан жажжи кучуклар олиб келиниб, боқилган. Семирган итни сотиб олганлар эса ўз худолари учун уларни қурбонлик қилишган.

Қадимий Сейбал шаҳарчасига майя қабиласи илк бор эрамиздан аввалги 1000- йилда кириб келган. Улар шаҳарчада 300- йилга қадар яшаб, номаълум сабабларга кўра кетиб қолишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Майя қабилалари ҳақида оламшумул маълумот тарқатишди