
Таиландда бошидан жудо бўлган товуқ бир ҳафтадан бери яшашда давом этмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.
Бошсиз товуқни ветеринар Арун Тонг парвариш қилиб, унга антибиотоклар билан емиш бермоқда. У товуқни “ҳақиқий жангчи”, деб атади. Ветеринарнинг айтишича, товуқни бўйни орқали озиқлантириб, антибиотоклар бермоқда. Товуқ тезда қўлга ўрганиб, даволаниш жараёнига кўниккан.
Товуқнинг бошини ким узганлиги ҳақида маълумот берилмаган. Ветеринария клиникасида кимдир товуқни боқиб олиб, парвариш қилишларига умид боғлашмоқда.
“Унга ғамхўрлик керак. Тан олишим керак, мазкур товуқнинг юраги жуда кучли бўлиб, у ҳақиқий жангчидир”, деди Арун Тонг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар