
Рубль курсининг қадрсизланиши ва рус тилини билишга доир пуллик имтиҳондан ўтиш мажбурияти сабаб меҳнат муҳожирлари Россияни оммавий тарзда тарк этишмоқда. Бу ҳақда, Россия муҳожирлар федерацияси раҳбари Муҳаммад Аминга асосланиб, Vesti.ru хабар бермоқда.
Аминнинг “Интерфакс”га маълум қилишича, Янги йилдан сўнг муҳожирларнинг 25 фоиздан ортиғи Россияни тарк этишни ва ўз фаолиятини бошқа мамлакатларда давом эттиришни режалаштирмоқда.
“Биринчидан, бунга иқтисодий вазият сабаб, иккинчидан эса, 1 январдан бошлаб меҳнат муҳожирларига доир қонунчиликнинг қатъийлашатёгани сабаб”, – деди Амин. У Россияда қоладиган муҳожирлар орасида ноқонунийлари улуши ошиши мумкинлиги эҳтимолини рад этмаяпти.
“Тожикистон меҳнат муҳожирлари” жамоат ташкилоти раиси Каромат Шариповнинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирлари Россияда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун рус тили ва Россия тарихидан имтиҳон топширишлари, имтиҳонга кириш учун эса 30 минг рубль тўлашлари керак, бу ҳолат эса тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядаги даромадларига кескин салбий таъсир қилади.
Шариповнинг таъкидлашича, кўплаб тожикистонлик муҳожирларнинг Тожикистонда доллар ҳисобида, катта фоизли кредитлари бор ва улар бу кредитларни қоплашлари учун бошқа давлатлардан иш топиб, меҳнат қилишлари шарт.
“Улар Ироқ, Сурия каби қайноқ нуқталарга йўл олиб, пул ишлаб, шу билан кредитларни қоплашлари мумкинлигини инкор этмайман. Акс ҳолда, кредит ортидан суд ижрочилари келишади ва уларни қамоққа ташлашади”, – деди Шарипов.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар