22:27 / 01.04.2018
7 827

Жангари каллакесарларнинг бир ойлик хотинлари...

Жангари каллакесарларнинг бир ойлик хотинлари...
Кўпчиликка маълум, дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» террор гуруҳи жангари каллакесарларига хотин бўлишни хоҳлаган аёллар, қизлар яқин-яқингача ҳам дунёнинг исталган бурчагида топиларди. Англияда фаолият юритувчи «CNN» телеканали мухбири яқинда Суриядаги жангариларнинг собиқ хотинлари билан суҳбатлашди.

— Афсус, — дея бош эгганча йиғларди германиялик аёл. — Мен шахсан ҳаётда қаттиқ адашдим. Яширмайман, аслида бу ерларга ўша жангариларга хотин бўлиш, порлоқ келажакка эришиш ниятида келгандим. Ватанимдаги жаннатдан, яхшиликлардан, дунёда энг яхш ва беозор яқинларимдан воз кечиб шу ерга келдим. Оқибати… Кўриб турганингиздек, аянчли тугади. Юзим қаро бўлди. Қамалдим. Пушаймонман…

Бундай аёллар Сурия турмаларида кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг орзулари саробга айланиб бўлган. Негаки, жангарилар турли ҳудудлардан келиб террор гуруҳига қўшилган аёлларни нари борса, бир ой хотин қилган. Ундан кейин эса ажрашиб, ўзига бошқасини қидириб топган. Илгаригисини ҳайдаб солган. Аммо шу бир ой ичида бу аёл жангарига нафақат хотинлик қилган, балки каллакесарликда, бегуноҳларнинг ёстиғини қуритишда, бомбалар тайёрлашда яқиндан ёрдам берган. Аксарияти улар билан бирга қотиллик, босқинчилик жиноятларини содир этган. Ачинарлиси, бу ифлос ишларни чин кўнгилдан адо этган. Ҳайдалиб, икки ўт орасида қолгач эса… Германиялик аёл каби ё қамалган, ё ит азобини кўриб юртига қайтган. Юртида ҳам барибир уни ҳеч ким қучоқ очиб қарши олмайди албатта. Хуллас, ўзи учун бир умрлик хор ва зор ҳаётни яратишган.

— Аёллар, жангариларнинг муқаддас Қуръонни қўлида тутиб қасам ичишларига, ўзини тақводор қилиб кўрсатишларига ишонманг, — дейди Суриядаги турмада жазо муддатини ўтаётган яна бир аёл. — Улар қасамхўр экан. Улар наркотик қабул қиларкан. Шундан кейин итни ҳам танимай қоларкан. Ваҳший ҳайвондан фарқи қолмас экан…

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Яратганга шукр, аёллар, йўлдан адашган йигитлар энди-энди ўз мудҳиш хатоларини англаб етмоқдалар. Жангари каллакесарнинг асл башараси қандай эканини кўргандан кейин худога ёлвориб тавба қилмоқдалар. «Ҳечдан кўра кеч», дейишган-ку! Илойим адашганларнинг тўғри йўлга қайтгани рост бўлсин! Уларга бундан буён Оллоҳнинг ўзи инсоф, тавфиқ берсин!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жангари каллакесарларнинг бир ойлик хотинлари...