09:05 / 03.04.2018
4 264

Қирғизистон раҳбарияти Атамбоевнинг сўзларига қандай муносабат билдирди?

Қирғизистон раҳбарияти Атамбоевнинг сўзларига қандай муносабат билдирди?
31 март куни Бишкекда ҚСДП партиясининг XVII съезди бўлиб ўтди. Кутилганидек, социал-демократлар етакчиси этиб яна Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев сайланди.

Матбуот учун ёпиқ ўтган форумдан кейин у тўрт ойлик жимликдан сўнг биринчи марта журналистлар билан учрашди.

Алмазбек Атамбоевнинг чиқиши анъанага мувофиқ ҳиссиётларга тўла, баъзан эса кескин ва амалдаги давлат раҳбари Сооранбой Жээнбековга нисбатан танқидий руҳда кечди. 24.kg нашри амалдаги президентнинг матбуот котибидан Атамбоевнинг Жээнбековга нисбатан танқидига муносабат билдиришни сўраб мурожаат қилди.

"Қирғизистон президенти учун собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоевнинг чиқиши кутилмаган дея олмайман, зеро улар бу мавзулар ва муаммолар ҳақида ҚСДП съездидан икки кун аввал ҳам гаплашишганди ва уларнинг ҳар бири ўз фикрида қолганди. Натижада собиқ президент Сооранбой Жээнбековга нисбатан барча норозиликларини омма олдида билдирди", - деди давлат раҳбари матбуот котиби Тўлғоной Стамалиева.

"Таъкидлаш жоизки, собиқ президентнинг матбуот конференцияси анча қизғин ўтган. У жамоатчилик ва журналистларнинг қизиқишини қондирди. Собиқ давлат раҳбарининг баёнотларига изоҳ беришни ноўрин деб ҳисоблаймиз", - дейди матбуот котиб.

Тўлғоной Стамалиева жамоатчилик Бишкек ИЭС модернизацияси атрофидаги гап-сўзлар бўйича январь ойидаги авария сабаблари тўлиқ ўрганилиб, тугатилганидан кейин бор ҳақиқатни билиши мумкинлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари Бишкек ИЭС модернизацияси тендери атрофидаги можарога алоқадор эмас. Тендер тўғрисидаги шартнома 2013 йилда имзоланган, у вақтлар эса Сооранбой Жээнбеков Ўш вилояти губернатори бўлган. 2017 йилнинг 30 августида янгиланган ИЭСнинг очилиши Жээнбековнинг иштирокисиз ўтган.

Бундан ташқари, Стамалиева 2017-2018 йилги қишки мавсумга тайёргарлик масаласини ҳам кўтарди.

"Унда ҳам Сооранбой Шарипович қатнашмаган. Унинг бош вазирлик пайтидаги қиш 2016-2017 йилларга тўғри келган. Ҳамманинг яхши ёдида, у йил болалар боғчасида иссиқлик ўчириб қўйилган ҳолатдан ташқари ҳеч қандай носозликларсиз ўтган. Боғчадаги авария ҳолати ўшанда бош вазир Сооранбой Жээнбеков назорати остида бартараф этилган", - дейди матбуот котиб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон раҳбарияти Атамбоевнинг сўзларига қандай муносабат билдирди?