
Буюк Британияда сафари вақтида жирафа овқат илинжида машина ойнасини синдирди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Воқеа Уэст-Мидлендс графлигида жойлашган сафари паркида юз берди. Жирафа овқат излаб машина ойнасидан ичкарига мўралади. Қўрқиб кетган ҳайдовчи аёл ойнани ёпишга ҳаракат қилди, бироқ жирафа ойнани синдирди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Аёл бу ҳақда зудлик билан сафари парки раҳбариятига хабар берди. Жирафани кўрикдан ўтказган ходимлар унинг танасида кесилган жароҳатлар йўқлигини аниқлашди.
Маълум бўлишича, сафари паркнинг айрим ҳудудларида ташриф буюрувчиларга ҳайвонларга емиш беришга рухсат берилади. Бироқ бунда машина ойнаси ярим очиқ ҳолда бўлиши, емиш ташқарига узатилиши талаб этилади.
[media=https://youtu.be/s7G6MxOQzWc] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар