11:20 / 12.04.2018
5 420

«Қиёмат куни» самолёти АҚШ осмонига кўтарилди

«Қиёмат куни» самолёти АҚШ осмонига кўтарилди
АҚШда «Қиёмат куни» самолёти сифатида маълум бўлган E-4B Nightwatch самолёти ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди. E-4B ядро низолари шароитида қуруқликдаги тузилмалар вайрон бўлган вақтда ҳавода қўмондонлик пункти сифатида фойдаланиш имконияти бўлгани сабабли «Қиёмат куни» самолёти деб номланган.

Борт ҳавода ёқилғи тўлдириш орқали бир ҳафта тинимсиз парвоз қилиши мумкин. Самолётга ўрнатилган қурилма ядро портлашининг зарар етказувчи омилларидан ҳимояланган.

Самолётнинг нима учун ҳавога кўтарилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Аввалроқ E-4B президентнинг баъзи хорижий сафарларида ҳамроҳлик қилиши ҳақида хабарлар тарқалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қиёмат куни» самолёти АҚШ осмонига кўтарилди