date
views 5 090

АҚШ Суриядаги 8 та объектга зарба бериши мумкин

АҚШ Суриядаги 8 та объектга зарба бериши мумкин
АҚШ Сурияда саккизта объектни зарбалар учун эҳтимолий нишон сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNBC телеканали манбага асосан хабар берди, деб ёзади Кун нашри.

Телеканал маълумотларига кўра, иккита ҳарбий аэродром, тадқиқот маркази ва кимёвий қурол ишлаб чиқарилаётган корхона эҳтимолий нишонларга айланиши мумкин.

Манбанинг қўшимча қилишича, Сурия қўмондонлиги мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларини Россия ҳарбий-космик кучлари жойлашган аэродромларга ўтказмоқда. Сурия ҳукуматининг умид билдиришича, АҚШ Россия объектларига зарба беришдан тийилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурияга берилиши мумкин бўлган зарбалар муддати ҳақида гапирганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Суриядаги 8 та объектга зарба бериши мумкин