16:20 / 14.04.2018
5 238

Сурияга зарбалар берилганидан сўнг Асад тасвирланган илк видео

Сурияга зарбалар берилганидан сўнг Асад тасвирланган илк видео
Сурия президенти Башар Асад тасвирланган видеоёзув Сурия етакчисининг расмий Telegram-каналида эълон қилинди.

Видеоёзув Сурия ҳудудига берилган зарбалардан бир неча соат ўтиб жойлаштирилган, унга қуйидаги изоҳ қўйилган - «Сукунат тонги». Видеоёзувда Сурия раҳбарининг президентлик саройига кириши тасвирланган.

Ролик саккиз сония давом этган, унда Асад чамадон билан ўз иш жойига қараб кетаётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ҳукумати АҚШ, Британия ва Франция ракета зарбалари нишонига айланган ҳарбий объектларни аввалдан эвакуация қилишга улгургани, бу ҳақидаги огоҳлантирув Россия томонидан берилгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияга зарбалар берилганидан сўнг Асад тасвирланган илк видео