20:03 / 22.04.2018
5 192

Скандинавиянинг "мафтункор уйлар"ини кўриб завқ олинг (фото)

Скандинавиянинг "мафтункор уйлар"ини кўриб завқ олинг (фото)
Скандинавия мамлакатлари — саёҳатчилар учун ҳақиқий жаннат. Қишки сеҳргар Санта-Клаус айнан шу ерда яшайди, Муми-троллнинг уйи ҳам шу ерда жойлашган. Бу шимолий ҳудудларнинг ландшафти эса фильмлар декорациясининг айни ўзгинаси, деб ёзади TravelAsk'га асосан Дарё нашри.

Уларнинг ўзига хос жиҳати — ям-яшил томлар. Бу ерда бундай уйлар кўп асрдан буён қуриб келинади. Уйларни «кўкаламзорлаштириш»нинг бу анъанаси қаердан пайдо бўлган?

Скандинавия мамлакатларида иқлим жуда кескин, кучли шамол эсади, тез-тез довуллар юз беради, шунинг учун турар-жой максимал даражада иссиқ бўлиши керак. Ҳозир бу анъана қаердан келиб чиққанини ҳеч ким эсламайди ҳам, маълум бўлишича, бу уйни об-ҳавонинг турли шароитларидан асрашнинг ажойиб усулидир. Томдаги ўтлар уйни совуқдан ҳимоя қилади, шунингдек, ёзги иссиқда қизиб кетишдан асрайди, ёмғирда сувни ютиб, микроиқлимни таъминлайди.

Бундай қопламнинг ягона салбий томони — оғир вазн. У қуруқлигида 50 килограмм бўлса, ёмғирдан сўнг унинг оғирлиги 90 килограммгача ошиши мумкин. Бу кичкина уйлар қанчалик мустаҳкам қурилганлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Қолаверса, улар такрорланмас даражада мафтункор!













arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Скандинавиянинг "мафтункор уйлар"ини кўриб завқ олинг (фото)