
Фото:«Clasesdeperiodismo.com»
Никарагуада пенсия тизимидаги ўзгаришларга қарши уюштирилаётган намойишларда қон тўкилмоқда.
«La Prensa» газетаси тарқатган хабарга кўра, Ангел Гаҳона исмли мухбир «Facebook»даги жонли эфир пайтида отиб ташланган.
Бу воқеа мамлакат жанубидаги Блюфиелдз шаҳрида содир бўлган. Маҳаллий матбуот мухбирнинг ҳалок бўлганини маълум қилган. Мухбирга ким ўқ узгани номаълумлигича қолмоқда.
Чоршанба куни бошланган намойишларда 6 киши ҳалок бўлган. Намойишчилар 25 киши қурбон бўлганини айтишмоқда.
Бу ҳолат Даниэл Ортега ҳукумати даврида энг кўп қурбон берилган намойиш сифатида баҳоланмоқда.
Манба: Xabar.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар