
АҚШнинг Жанубий Каролина штатида яшовчи 12 ёшли бола бассейнда чўмилаётган пайтда оёғи бассейн қурилмасига тиқилиб қолиб, ҳалок бўлишига бир баҳя қолди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Кузатув камераси машъум ҳодисани видеога олди. Воқеа Норт-Митл-Бичда 19 мартда рўй берганига қарамай, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари уни энди оммага ошкор этишди.
Ота-онаси билан Avista Resort меҳмонхонасида дам олаётган болалар “забт этиш” учун сувли аттракционга йўл олишган. Чўмилиш жонларига теккандан кейин улар бассейнга сув етказиб берадиган қувурларни текшириб кўришга киришишган.
Болалардан бири 15 сантимерлик қувурни тепиш учун ҳаракат қилганда оёғи қувурлар орасига кириб, қисилиб қолган. Бола юқорига чиқишга ҳаракат қилган, бироқ сув остидан мустақил равишда чиқишнинг иложини тополмаган.
Унинг бахтига сайёҳлардан бири сунъий нафас олдиришни билган. 9 дақиқа-ю, 18 сония давомида сув остида қолган бола мўъжиза туфайли омон қолди. Биринчи тез тиббий ёрдамдан кейин бола касалхонага ётқизилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.