11:53 / 27.04.2018
4 882

Реалити-шоу ходими отишмани суратга олаётган пайт ҳалок бўлди (видео)

Реалити-шоу ходими отишмани суратга олаётган пайт ҳалок бўлди (видео)
Отишмани суратга олаётган “Полициячилар” реалити-шоусининг ходими ўқ тегиб ҳаётдан кўз юмди, деб таъкидламоқда Даракчи нашри.

Небраска штатидаги қаҳвахоналардан бирида полициячилар ва қуролланган босқинчи ўртасида бўлаётган отишмани суратга олишда қатнашаётган “Полициячилар” реалити-шоусининг ходими Брайс Дион, гарчи эгнида бронежилет бўлишига қарамай, қўли остидаги очиқ жойга ўқ тегиб ҳаётдан кўз юмган эди. Дионнинг акаси ушбу ҳолат юзасидан судга даъво хати беради.

Шундан сўнг суд ушбу отишма акс эттирилган кадрларни илк бор эълон қилади.

Босқинчи Кортез Вашингтон ҳам ўша тўқнашувда ҳалок бўлади.

Маълум бўлишича, ўшанда босқинчининг қўлида ўқотар эмас, пневматик қурол бўлган экан.
[media=https://youtu.be/bx3TeNyyiOA]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Реалити-шоу ходими отишмани суратга олаётган пайт ҳалок бўлди (видео)