
Amazon компанияси 2018 йил 1-чораги бўйича ҳисобот бергандан кейин компания акциялари нархи 7 фоизга ошди, капиталлашуви 735 млрд долларга етди. Бундай ижобий натижалар ортида компания асосчиси, дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг бойлиги 12 млрд долларга кўпайиб, 134 млрд долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.
Amazon’нинг 1-чоракдаги асосий молиявий кўрсаткичлари қуйидагича: соф савдо 2017 йилнинг 1-чорагига нисбатан 43 фоизга кўпайиб, 51 млрд долларни ташкил қилди; соф даромад эса 125 фоизга ўсиб, 1,63 млрд долларни, операцион даромад эса 92 фоизга ўсиб 1,93 млрд долларни ташкил қилган.
Amazon Web Services (AWS) булут платформасининг савдолари 49 фоизга ўсиб, 5,4 млрд долларни ташкил қилган. Бу йўналишга компаниянинг 11 фоиз тушуми ва 73 фоиз операцион даромади тўғри келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар