Америкалик миллионлаб доллар турувчи ноёб танга топиб олди

  • 28 апрель 2018, 11:56
  • 2 412
  • Дунё
  • Америкалик миллионлаб доллар турувчи ноёб танга топиб олди
    Америкалик нумизмат миллионлаб долларлар турувчи ноёб танга эгасига айланди. Гап 1854 йилда Сан-Францискода 300 донадан камроқ миқдорда зарб қилинган 5 долларлик танга ҳақида кетмоқда. Бугунги кунгача бу тангалардан фақатгина 3 дона қолган деб ҳисобланиб келинган.

    Тангалардан бири Вашингтондаги Смитсон институтида, яна биттаси хусусий коллекцияда сақланади. Учинчиси эса АҚШдаги энг бой оилалардан бири бўлган Дюпонлар оиласидан 1967 йилда ўғирлаб кетилган ва ҳанузгача топилмаган.

    Танганинг эгаси дастлаб уни қалбаки деб ҳисоблаган. Бироқ нумизматикага оид ноёб тангалар ҳақиқийлигини текширувчи Numismatic Guaranty Corporation компанияси мутахассислари танганинг ҳақиқийлигини тасдиқлашган.

    Бундан ташқари, улар топилган танга Дюпонлардан ўғирлангани эмаслигини суратларга кўра исботлай олишган. Маълум қилинишича, топилган танганинг қиймати миллионлаб долларлар туради.

    Фикрлар

    » » Америкалик миллионлаб доллар турувчи ноёб танга топиб олди