
Швейцариялик ҳайдовчи Кристиан Гриз (Christian Grize) Италиянинг Триора қишлоғи тор кўчаларида улкан автобусни моҳирона бошқарганлиги билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Ҳайдовчининг айтишича, ҳамкасблари аллақачон буни уддалашгани ҳақида уни ишонтиришга ҳаракат қилишган. У бошқарган сайёҳлар автобуси улканлиги туфайли кўчага аранг сиққан. Барча тор ва хавфли кўчалар ортда қолганини кўрган сайёҳлар Кристианни қарсаклар билан олқишлашди.
Мазкур воқеа акс видеони Facebook ижтимоий тармоғида 1,3 миллион киши томоша қилган, 17 минг нафар фойдаланувчи эса уни дўстлари билан бўлишган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар