13:33 / 03.05.2018
3 892

Туркманистон президенти: "Чавандозлик менга сиёсатда ҳам ёрдам беради" (видео)

Туркманистон президенти: "Чавандозлик менга сиёсатда ҳам ёрдам беради" (видео)
30 апрель куни Ахалтекин миллий байрамини нишонлаш муносабати билан ипподромга ташриф буюрган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов "Россия-24" телеканалига интервью берди.

Суҳбат давомида Бердимуҳаммедов барча туркманлар - туғма чавандоз эканини айтди. У шунингдек Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Россия билан дўстона муносабатлар муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатнинг МДҲдаги фаол позициясини қайд этди.

"Чавандозлик менга сиёсий ҳаётда ҳам ёрдам беради. Мен доим ўзимни чавандоздек ҳис қиламан, олдинда от чоптириб, ортимдан халқимни эргаштираман. Нафақат мен, балки барча давлат раҳбарлари шундай. Владимир Владимирович отда юрмайди деб ўйлайсизми? У ҳам чавандоз. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда бу муҳим", - дея таъкидлади Туркманистон президенти.

Гурбангули Бердимуҳаммедов интервью давомида Турманистонда уч тилга асосий эътибор қаратилишини таъкидлади, булар - туркман тили, рус тили ва инглиз тили.

Президент унга шон-шарафлар айтаётган талабаларни кўрсатиб, шундай деди: "Бу кўриб турганингиз миллий ўзига хослик, эҳтимол, биз уларни мажбурлаб олиб чиқамиз деб ўйласангиз керак? Уларнинг ўзи шуни истайди! Улар олий таълим муассасасини тугаллаб, ҳаётда ўз ўринларини топишади ва уёғи уларнинг иши".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти: "Чавандозлик менга сиёсатда ҳам ёрдам беради" (видео)