Самолёт ичига кириб олган енот (сарғиш-кўл ранг муйнали кичкина ҳайвон) Канаданинг Торонто шаҳрига амалга оширилиши лозим бўлган рейснинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Ҳодиса Саскатун шаҳри аэропортида юз берган. Air Canada авиакомпанияси маълумотларига кўра, ҳайвон техник ходимлар қурилмани ёқишидан аввал кондиционер ичагига яшириниб олган. У ишга туширилгач, енот самолётнинг вентиляция тизимига тушиб қолди.
Аэропорт ходимлари енотни чиқариб олиш учун ҳаво кемаси панелини ечишга мажбур бўлдилар, бу эса бир неча соат вақтни талаб қилди.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, ходимлар «ҳайратдан ёқа ушлашган ва нима қилишни билишмаган».
«Биринчи соат давомида ҳаммаси худди романдагидек бўлди. Ҳеч ким ҳеч қачон шундай ҳолатга дуч келмаган экан», - дея айтиб ўтди йўловчилардан бири.
Ходимлар енотни лайнердан чиқариб олишди, бироқ ҳайвон шу заҳотиёқ техниклардан қочиб кетди. Йўловчиларга товон сифатида таом харид қилишга ваучерлар ва бўлажак рейсларга чегирмалар тақдим этилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди?
Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди
Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда
Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди
Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади