
Испаниянинг Тенерифе оролида жойлашган Лос-Реалехос шаҳрида “Жаноб Испания – 2018” кўрик-танлови бўлиб ўтди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Вальядолидалик Хесус Кольядо Испаниянинг энг чиройли эркаги, деб тан олинди. Бундай унвонга эга бўлиш учун мамлакатнинг 52 нафар эркаги кураш олиб борди.
Бу ғалаба Кольядо учун сюрприз бўлди. Чунки у она шаҳрида бўлиб ўтган танловда иккинчи ўринни эгаллаган эди. Биринчи ўринни олган иштирокчи танлов бўладиган куни касал бўлиб келолмаганлиги туфайли ўрнига Кольядо юборилди.
25 ёшли Хесус Кольядо бошланғич синфларга жисмоний тарбия фанидан дарс беради. У келажакда полициячи бўлишни ният қилган.
Мазкур танлов Испанияда 2013 йилдан бери ўтказиб келинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар