09:39 / 13.05.2018
4 504

Кийикларнинг сирли ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди (видео)

Кийикларнинг сирли ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди (видео)
Фото:«Sabah.com»
Россиянинг Кола яриморолидаги Мурманск ҳудудида қорда суръат билан айланаётган кийик подасининг видеоси ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Кийикларнинг ғайриоддий ҳаракати тасвирга олинган видеони Кунсткамера этнография ва антропология музейи мудири Андрей Головнев ижтимолий тармоқларга жойлаштирди.

Машҳур бўлиб кетган 30 сониялик видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўплаб сирли назариялар ўртага ташланишига сабаб бўлди.

Айримлар «Кола яримороли шимолий қутбга яқин жойлашган. Шу боис Ернинг магнит майдони жониворларни шу ҳолатга солган» дейишди.

Баъзилар эса ориқ кийикларни ваҳший ҳайвонлардан қутқариш мақсадида шундай йўл тутилганини айтишди. Баъзилар эса кийиклар совуқдан ҳимояланиш учун шундай қилган дея изоҳ берди.

Антрополог олимлар охирги икки фикрни қўллаб-қувватлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кийикларнинг сирли ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди (видео)