
Улкан ва қўрқинчли бўғма илонлар ҳар қандай одамнинг ўтакасини ёриши мумкин, бироқ бундай қўрқув индонезиялик қизалоқларга хос эмас.
Икки қизалоқ сайр қилиш учун юриб кетаётган бўғма илоннинг устига миниб олган. Бу хавфли ўйинни номаълум шахс видеога олиб, Фейсбук ижтимоий тармоғига жойлаштирди. Мазкур видеони бир неча кун мобайнида 7 миллиондан ортиқ одам томоша қилди. Уни Сиз ҳам қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилиш имконига эгасиз.
Аксарият фойдаланувчилар қизалоқларнинг бундай хавфли ўйинларни ўйнашига йўл қўйиб берган ота-онасини қоралашди.
Мазкур турдаги тўрсимон бўғма илонлар дунёдаги энг улкан илонлар ҳисобланиб, уларнинг узунлиги 7 метрга етади, баъзан бундан ҳам ошиши мумкин. Улар асосан туёқли жониворларни, маймунларни ва кемирувчиларни истеъмол қилади.
Баъзан уларнинг катта одамларни ҳам ютиб юборганлиги ҳақида хабарлар келиб тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар