
Родео чемпиони Гилиард Антонио Бразилияда ўтказилган родео аренасида фожиавий равишда вафот этди, дея хабар бермоқда Даракчи нашри.
Бразилияда энг зўр чавандозлардан бири ҳисобланган ковбойнинг қўли бир тоннали буқанинг абзали орасида қолиб кетиб, Антонио буқанинг белидан йиқилади. Кейин ғазабга тўлган буқа унинг кўксига орқа туёқлари билан бир неча бор зарба беради.
Оқибатда Антонионинг кўкрак қафаси, юраги ва ўпкаси жароҳатланиб, вафот этди.
Чавандознинг рафиқаси ва кичкина қизалоғи бўзлаб қолаверди.
[media=https://youtu.be/oshw0e0Biyo] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар