14:25 / 18.05.2018
5 608

Саудия валиаҳд шаҳзодаси ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Саудия валиаҳд шаҳзодаси ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди
27 кундан бери кўринмаётган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ҳақида мудҳиш хабар тарқалди: у ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Hurriyet» хабарига таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Эроннинг «Keyhan» газетаси саудиялик валиаҳдни 21 апрель куни саройга уюштирилган ҳужум оқибатида ўлган бўлишини мумкинлигини айтмоқда.

21 апрель куни пойтахт ар-Риёз шаҳридаги қирол саройи яқинларида қурол овози эшитилган. Қирол Салмон ва унинг ўғли валиаҳд шаҳзода дарҳол АҚШ ҳарбийлари кўмагида хавфсиз жойга кўчирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

33 ёшли валиаҳд шаҳзода шундан бери ҳеч қаерда кўринмаяпти. Шу йил 28 апрель куни АҚШ ташқи ишлар вазири сифатида илк бор ар-Риёзга ташриф буюрган Майк Помпеонинг фақат қирол Салмон ва Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр билан тушган суратлари оммага ошкор этилди.

Қирол Салмоннинг ўғли, 2017 йил июнь ойида биринчи валиаҳд лавозимига ўтиргандан бери коррупцияга қарши курашиш остида юзлаб мулозимларни таъқибга олган шаҳзодани тўнтариш пайида юрганлар кўп эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия валиаҳд шаҳзодаси ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди