23:20 / 18.05.2018
4 680

Вертолётдан қурол-аслаҳа ортилган қути мактаб биноси устига тушиб кетди

Вертолётдан қурол-аслаҳа ортилган қути мактаб биноси устига тушиб кетди
АҚШда ҳарбий вертолёт мактаб биноси устига тасодифан қурол-аслаҳа ортилган қутини тушириб юборди. Бу ҳақда KTSM телеканалига таяниб, «Дарё» хабар берди.

Воқеа Техас штатининг Эль-Пасо шаҳрида юз берган. Қути Паркланддаги бошланғич мактабнинг томини тешиб ўтган. Бу вақтида мактаб ишламаятган бўлгани учун ҳеч ким жабр кўрмаган.

Қурол-аслаҳалар полиция томонидан йиғиб олиниб, вертолёт учган Форт Блисс ҳарбий базасига топширилган.

Ҳарбийлар узр сўраб, воқеа сабабларини аниқлаштиришга ваъда берган.

Аввалроқ Киев яқинида уй томига вертолёт ғилдираги тушиб кетгани маълум қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вертолётдан қурол-аслаҳа ортилган қути мактаб биноси устига тушиб кетди