11:39 / 19.05.2018
3 886

Сувда барпо этиладиган илк давлат 2022 йилда пайдо бўлади

Сувда барпо этиладиган илк давлат 2022 йилда пайдо бўлади
Америкалик сармоячи ва тадбиркор, Pay Pal тўлов хизмати асосчиларидан бири Питер Тиль тўлиқ сувда жойлашадиган илк давлат қурилиши учун 50 млн доллар ажратмоқчи. Тадбиркор йирик олимлар ва архитекторлар билан ҳамкорликда ва Полинезия ҳукумати қўллаб-қувватловида аҳолиси 300 та йирик объектда жойлаштириладиган мини-давлат яратмоқчи, деб ёзади Кун нашри.

Уорвик университетининг лойиҳа устида ишлаётган олимлари сунъий орол-давлат ўзининг рақамли валютаси Vayron билан мутлақ мустақил давлат яратишга имкон беради, деб ҳисобламоқдалар. Лойиҳа энг замонавий пухта материаллар ва энергия тежовчи технологиялар: қуёш панеллари ва юқори сиғимга эга электр энергия сақлагичлар қўлланган ҳолда бажарилади.

Бутун объект ҳимоя тўсиғи билан ўралган 118 та оролдан иборат яхлит конструкциядан иборат бўлади. Ушбу антиқа мажмуани Таити ороллари ёнида қуриш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сувда барпо этиладиган илк давлат 2022 йилда пайдо бўлади