Фото:«АиФ»
Француз олимлари 1946 йилдан бери илк марта Адолф Ҳитлернинг тишларини ўрганиб чиқди ва унинг ўлими санасини аниқлашди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.
Тадқиқотчилар 2017 йили Россия уларга берган Ҳитлернинг қолдиқлари ҳақиқий эканини таъкидлашмоқда.
Экспертиза Ҳитлернинг 1945 йил 30 апрель куни ўлганини тасдиқлади.
«Биз Ҳитлер ҳақидаги барча назарияга нуқта қўя оламиз. У сувости кемасида Аргентинага бормаган. У Антарктиданинг махфий базасида ҳам, Ойнинг қоронғу томонида ҳам эмас», – деди эксперт гуруҳи раҳбари Филипп Шарлье.
Шунингдек, олимлар диктаторнинг бош суягини текшириб кўришди. Текширув хулосалари Ҳитлернинг ўлимидан бир йил аввалги бошининг рентгенографиясига тўлиқ мос тушди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аввал олимлар фашист диктаторининг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳақида кўп тер тўкишган экан.
Ҳитлернинг тиш протезлари орасида заҳар асорати ҳамда бош суягида ўқ излари борлиги аниқланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди