13:22 / 22.05.2018
5 397

Дания расмийси Рамазонни «жамият учун хавфли» деб эълон қилди

Дания расмийси Рамазонни «жамият учун хавфли» деб эълон қилди
Душанба куни ўзининг кучли маҳаллийчилик қарашлари билан машҳур бўлган Даниянинг Иммиграция ва интеграция масалалари бўйича вазири, марказий ўнг либерал партиянинг аъзоси Ингер Стойберг Рамазон ойида рўза тутган мусулмонларни ишдан бўшатишга чақирди. Рўза тутиш барча учун хавфли эканлигини айтди. Бу ҳақда Dailysabah'га таяниб Азон нашри хабар тарқатди.

– Мен мусулмонларни Рамазон ойида ишдан бўшатишни, Дания жамиятининг салбий оқибатларини олдини олишга чақираман, – деб ёзиб қолдирган у IT таблосида. – 1400 йил муқаддам Ислом устунига риоя қиладиган диний буйруқ 2018 йилда Дания таркибида бўлган жамият ва меҳнат бозорига мос келадими, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, у рўза тутиш «хавфсизлик ва самарадорликка» таъсир қилишидан қўрқишини ва рўзадорларни 10 соатдан ортиқ вақт давомида сув ичмайдиган ҳамда овқатланмайдиган автобус ҳайдовчиларига қиёслади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дания расмийси Рамазонни «жамият учун хавфли» деб эълон қилди