11:42 / 23.05.2018
8 513

Алишер Усмонов бойлигини кимга қолдирмоқчи?

Алишер Усмонов бойлигини кимга қолдирмоқчи?
Россия Давлат Думаси қабул қилаётган янги қонунга кўра, бадавлат фуқаролар ўз номлари билан аталувчи фондлар ва мукофотлар таъсис қилишлари ва уларга ўз бойликларини васият қилишлари мумкин бўлади.

Янги жорий этилаётган механизм, бадавлат ишбилармонларнинг мол-мулкларидан уларнинг вафотидан кейин ҳам, қолдирилган васиятномага мувофиқ – самарали бошқариш, кўпайтириш ва хайрия мақсадларида фойдаланиш имконини яратади.

Экспертлар фикрига кўра, бой-бадавлат ишбилармонларнинг тўғридан-тўғри ворислари ҳар доим ҳам энг мос келадиган бошқарувчи бўла олмайди.

Иккинчидан, айрим бадавлат бизнесменлар ўз ворисларининг хавфсизлигини ўйлаб ҳам ана шундай қарорга келишган. Хусусан, 2017 йилда бойлиги 14,4 миллиард доллар баҳоланган “Альфа групп” эгаси миллиардер Михаил Фридман ана шундай фикр билдирган эди.

Ундан ташқари, мол-мулки 15,2 млрд баҳоланган Алишер Усмонов, даромади 14,3 млрд $ бўлган “Норникель” компанияси президенти Владимир Потанин ҳам ўз бойликларининг катта қисмини мерос фондларига ўтказиш ва келажакда улардан жамоатчилик манфаатлари учун фойдаланиш ниятлари борлигини билдиришган эди.

Хабарда айтилишига кўра, Россияда ана шундай мерос фондларига эҳтиёж анча вақтдан бери бор эди, лекин тааллуқли қонун бўлмагани туфайли олдин бундай амалиётлар Буюк Британия ёки бошқа мамлакатлар орқали амалга оширилар эди. Янги қонун кучга кирса, Россияда 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб мерос фондлари ташкил қилиш мумкин бўлади.

Статистика маълумотларига кўра, россиялик бизнесменлар хайрия мақсадларида йилдан йилга кўпроқ маблағ сарфлаб келмоқдалар. Маблағлар нафақат жисмоний шахслар, балки компаниялар томонидан ҳам сарфланмоқда.

Манба: Asr.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов бойлигини кимга қолдирмоқчи?