
Фото: «Bild.de»
Бельгиялик ҳайдовчи аҳоли масканидан 696 км/соат тезликда ўтгани учун 6591 евро жарима тўлаши ҳақидаги хабарни олди. «Germania.one» берган хабарга кўра, супертезлик кузатилган Квивьен қишлоғида машинани 50 км/соат тезликдан юқори ҳайдаш тақиқланган.
Кейин аниқланишича, бу шунчаки англашилмовчилик бўлиб, компьютер тизимида хатолик юз берган. «Oпeл» ҳайдовчиси тезликни белгилангандан 646 эмас, балки 10 км/соат оширган, холос. Энди ҳайдовчи бу бемаъни жаримани жўнатган масъулларга қарши даъво билан чиқмоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар