date
views 6 138

Алишер Усмоновнинг рафиқаси устига декорациялар тушиб кетди (видео)

Алишер Усмоновнинг рафиқаси устига декорациялар тушиб кетди (видео)
Бадиий гимнастика бўйича Европа чемпионатида россиялик гимнастикачи Анастасия Сергееванинг чиқиши вақтида девордаги декорацияларнинг бир қисми қулаб тушди, деб ёзади Кун нашри.

Декорациянинг 3 метрга 6 метрлик қисми полга тушган. Гимнастикачига ҳеч нарса қилмаган, чунки у девордан 30 метр нарида иштирок этаётган бўлган. Бироқ декорация россиялик гимнастикачилар мураббийи Ирина Винер-Усмонова устига тушган. Декорациянинг тушиб кетаётганини кўрган ходимларидан бири Винер-Усмоновани четга олиб қочмоқчи бўлган.

Мусобақа 5 дақиқача тўхтаб қолган. Винер-Усмонова воқеа оқибатида бирор жароҳат олган-олмагани номаълум, бироқ у кейинроқ спортчиларни гиламга олиб чиққан ва тақдирлаш маросимида иштирок этган.
[media=https://youtu.be/QlGNUGrD7xQ]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмоновнинг рафиқаси устига декорациялар тушиб кетди (видео)