20:56 / 15.06.2018
7 051

Олимлар АҚШ ядро қуроли ҳақида кутилмаган хулоса беришди

Олимлар АҚШ ядро қуроли ҳақида кутилмаган хулоса беришди
АҚШ томонидан ядро қуролини бошқа давлатга қарши ишлатилиши америкаликларнинг ўзига зарар етказади. Мичиган технологиялар университети тадқиқотчилари шундай хулосага келишди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Портал ўзаро кафолатланган йўқ қилиш (инглиз. Mutually Assured Destruction) доктринаси ҳақида эслатган, бунда зиддиятга кирган икки томон ядро қуролини бир-бирига қарши қўллайди. Бундай вариант аҳмоқона ва ҳар икки томон учун «ўз жонига қасд қилиш» билан баробар экани айтилган.

Мичиган университети олимлари бошқа, анча «ижобийроқ» сценарийни кўриб чиқишди. Бунда давлат рақибга ядро зарбаси беради, аммо жавоб олмайди. АҚШ мисол сифатида олинган. Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, мамлакат бундай ҳолатда ҳам жавоб зарбасини олади - экология зиён кўради.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агарда АҚШ 7 мингта ядровий жанговар каллакни учирса, унда ядровий қиш келиши ва очарчилик юз бериши туфайли тахминан 5 млн америкалик ҳалок бўлади. Мингта жанговар каллак бўлса - тахминан 140 минг америкалик. Аниқ салбий оқибатлардан қочиш ҳам мумкин, бироқ бунда 100тадан кўп бўлмаган жанговар каллакни қўллаш талаб этилади, деб ҳисоблайди олимлар.

Аммо, аҳолининг очарчилик, ядровий зарба оқибатлари сабаб ҳалок бўлишидан ташқари, бу зўравонлик ҳамда намойишларга олиб келиши мумкин, дея қайд этади Америка университети ходимлари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп дунё ядро ҳалокатидан бир қадам узоқлашгани ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар АҚШ ядро қуроли ҳақида кутилмаган хулоса беришди