18:30 / 17.06.2018
4 234

Олимлар ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш учун уларга мусиқий треклар жўнатишди

Олимлар ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш учун уларга мусиқий треклар жўнатишди
Sonar Music Festival Каталония коинот тадқиқотлари институти ва METI International билан биргаликда ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш ниятида коинотга 35 та 10 сонияли электрон мусиқа EDM (Electronic dance music) композициясини юборди.

Олимлар бу треклар GJ 237 юлдузигача етиб боришига умид қилишмоқда. Треклар коинотда узоқ вақт давом этадиган “сайр” вақтида йўқ бўлиб кетмаслиги учун улар иккилик саноқ тизимидаги кодда юборилган.

GJ 237 юлдузи сайёраларидан бири ўз қуёшидан ҳаёт мавжуд бўлиши учун етарлича узоқ масофада жойлашган. Треклар босиб ўтадиган олис масофа ҳисобга олинса, улар белгиланган манзилга 2030 йилдан кейин етиб боради. Агар Ерга жавоб сигнали жўнатилса, унда у 2042 йилдан кейин олиниши тахмин қилинмоқда. Мусиқа орасига инсоният эришган баъзи ютуқларни кўрсатиш учун математика ва умуман фан ҳақида маълумот киритилган.

Ўтган йил ноябрда ҳам олимлар бу юлдуз томон хабар жўнатишганди. Норвегиядаги антенна ёрдамида олис юлдуз томон соат, вақтни ўлчаш, ҳисоб юритиш, геометрия ва инсоният томонидан яратилган бошқа концепциялар ҳақида маълумот жўнатилган. Олимлар бу маълумотларни тушуна оладиган онгли мавжудотлар топишга умид қилишмоқда. Улар бунга ўзлари ҳам унча ишонмасаларда, жавоб сигналини 25 йилдан кейин олиш умидидалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш учун уларга мусиқий треклар жўнатишди