date
views 6 322

Эронда полициячиларни босиб кетган ҳайдовчи дорга осилди

Эронда полициячиларни босиб кетган ҳайдовчи дорга осилди
Эрон пойтахти Теҳронда уч нафар полиция ходимини босиб кетиб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган автомобиль ҳайдовчиси дорга осилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Нашрнинг хабар беришича, жорий йилнинг февраль ойида Муҳаммад Салас қасддан полиция ходимларини автомобилда босган. Аниқланишича, у жиноят содир этганда қаттиқ ғазабда бўлган.

Ўша вақтда полиция ходимлари ва маҳаллий “Дервиши Гонабади” диний жамоатчилиги сўфилари ўртасида тўқнашув содир бўлган эди. Тўқнашув оқибатида 5 нафар полициячи ҳалок бўлган, 30 киши жабрланган, 300 киши қамоққа олинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда полициячиларни босиб кетган ҳайдовчи дорга осилди