
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Виржиниядаги ресторандан «Трамп учун ишлаяпсан» дея қувилди. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Сандерс ўзининг «Twitter»даги шахсий саҳифасида: «Кеча кечки пайт Виржиния штатининг Лексингтон шаҳридаги «Ред Ҳен» ресторанига бордим. Ресторан бошлиғи менга «Трамп учун ишлаяпсан» дея кетишимни истади. Бу хатти-ҳаракати унинг кимлигини кўрсатди. Лекин мен барчага яхши муомала қилавераман», – дея ёзган.
Пойтахт Вашингтондан 3 соатлик масофада жойлашган ресторан эгаси журналистларнинг мавзуга доир саволларини жавобсиз қолдирган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 