19:45 / 25.06.2018
5 125

Алишер Усмонов: «Ўзбек эканлигимдан фахрланаман»

Алишер Усмонов: «Ўзбек эканлигимдан фахрланаман»
Фото: «Forbes»
«Forbes» «Мегафон» ва «Mail.ru» компаниялари эгаларидан бири, россиялик бизнесмен Алишер Усмоновнинг ўз миллати, хайрия фаолияти, яхши одамлар ёмонлардан кўпроқ эканлиги ҳақидаги ва бошқа мавзулардаги энг ёрқин фикрларини келтириб ўтди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Қуйида ушбу фикрларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бизнес — барибир ғаразли иш, бунда ғараз даромад олишдан иборат.

Мен учун пул — бу функция. У нимагадир эришиш имкониятини беради, ютуқларингиз ўлчови бўлиши мумкин ёки, аксинча, унинг миқдорига қараб, муваффақиятсизликларингиз ҳақида билиб олиш мумкин.

Бир куни, 93 йилларда одам саломатлиги учун хавфли бўлган нарсалар билан савдо қила олмаслигимни тушунганман. Мусулмон сифатида ҳам менга заҳар сотиш муносиб эмас. Ўшандан бери мен учун тамаки бизнеси йўқ.

Кимгадир ёрдам бераётгани ҳақида мақтаниш одамнинг паст даражадаги маданиятини кўрсатади.

Ҳаракатсизлик ҳайкалга ярашади. Бизнесда эса динамизм — даромадингиз кафолати.

Мен ўзбек эканлигимдан фахрланишим ҳақида кўп марта айтганман. Бу менинг она юртим эканлигидан ғурурланаман. Ўзбекистон учун, Ўзбекистон раҳбарияти учун қанақа фойдам тегиши мумкин бўлса, барчасини қилишга тайёрман. Ҳар доим ва исталган дақиқада.

Мен ишонч ёки бошқа туйғулар остида ҳамма нарсамни бериб юборадиган одам эмасман, мен барча компанияларни яхшилаб ўрганиб чиқаман.

Мен бошқа умуман ҳеч нарса сотиб олмоқчи эмасман, деярли. Бизнинг хайрияга қаратилган дастурларимиз фаолиятини таъминлайдиган нарсалардан ташқари.

Яхши одамлар доим ёмонлардан кўпроқ, акс ҳолда, қиёмат қойим етиб келган бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов: «Ўзбек эканлигимдан фахрланаман»