18:26 / 27.06.2018
7 749

70 ёшли уддабурон кампир банкдан пул ўғирлади, бироқ…

70 ёшли уддабурон кампир банкдан пул ўғирлади, бироқ…
Пенсионер аёл ёшлигида ҳам ҳаракатчанлиги ва топқирлиги билан яқинларини лол қолдирарди. Лекин ўғли ва неваралари унга ўхшамай, анча танбал бўлиб ўсди. Шу боис аёл нафақага чиққанидан кейин ҳам ўғли ва невараларини боқиш учун тинмай пул ишлаб топишга мажбур эди.

Кунларнинг бирида нима бўлди-ю, кампирнинг феъли айниб, ўғрилик ортидан мўмай пул топишни истаб қолди. У неварасининг тўйи арафасида жиноий гуруҳ тузиб, Ленинград вилоятининг Кириш шаҳридаги банкни талон-тарож қилмоқчи бўлди, дея хабар берди zelv.ru сайти.

Маълум бўлишича, пенсионер аёл неварасининг тўйи муносабати билан унга Санкт-Петербургдан икки хонали квартира совға қилмоқчи бўлган. Бироқ аёлнинг қўлида бор-йўғи 500 минг рубл бор эди ва бу пуллар уй сотиб олишга етмасди. Квартира сотиб олишга етадиган пул топиш учун у банкни тунаш режасини тузди.

Ушбу режани амалга ошириш учун кампир дугонасининг 21 ёшли ўғли ҳамда ўша банкда ҳисобчи бўлиб ишлайдиган аёлни ёллади.

Улар мўмайгина пул эвазига пенсионер билан банкни тунашга келишиб олишади.

Режага кўра, йигит ўғри сифатида банкка кириши, ҳисобчи аёл эса ҳеч қандай қаршиликсиз 530 минг рублни банк ҳисобидан ечиб бериши керак эди.

Бироқ, пухта ўйланган режа сўнгги босқичда муваффақиятсиз тугади. Ёш йигит банкдан чиқиши билан кўзойнаги ва ниқобини ечгани туфайли уни гувоҳлар кўриб, милиция ходимларига тутиб беришган.

Жиноятчи пулни олиб кетолмаганлиги туфайли уни қўйиб юборишган. Терговчилар бу иш бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборишган. Агар айби исботланса, уларнинг ҳар бирига етти йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 70 ёшли уддабурон кампир банкдан пул ўғирлади, бироқ…