10:45 / 29.06.2018
3 665

Канадада 149 фарзанднинг отаси 24 аёл билан никоҳ қургани учун жазоланди (фото)

Канадада 149 фарзанднинг отаси 24 аёл билан никоҳ қургани учун жазоланди (фото)
Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси олий суди 24 аёл билан никоҳ қурган Уинстон Блэкморга кўпхотинлик учун жазо ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

Яна бир айбланувчи, 5 аёл билан никоҳ қурган Жеймс Олер ҳам айбдор деб топилган.

Суд қарорига кўра, Блэкмор 6 ойлик, Олер 3 ойлик уй қамоғига маҳкум қилинган. Бундан ташқари, эркаклар мос равишда 150 ва 75 соатлик жамоат ишларига жалб қилинадилар.

Блэкмор биринчи никоҳини 1975 йилда қурган. 61 ёшли эркакнинг 4 рафиқаси никоҳ қурилган вақтда 15 ёшда бўлган. Эркак барча рафиқаларидан 149 фарзанд кўрган.

Фото: Handout
Блэкмор ва Олер Канадада 100 йилдан кўпроқ вақт ичида кўпхотинлик учун судланган илк фуқаролар бўлдилар.

Икки эркак ҳам мормонларнинг фундаментал черкови аъзолари бўлган. Бу ташкилот кўпхотинликдан 19-аср охиридаёқ воз кечган бўлса-да, мормон-фундаменталчилар орасида ҳанузгача кўпхотинлик мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)