АҚШ конгрессида АҚШ таркибига Пуэрто-Рико оролининг 51-штат сифатида қабул қилиниши қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Кўп йиллардан бери АҚШга қўшилишни истаётган орол аҳолиси учун қонун лойиҳаси кўриб чиқилишининг ўзи ғалаба демакдир. Бироқ мутахассислар лойиҳанинг истиқболларини шубҳа остига олишмоқда, бунга эса орол-давлатнинг иқтисодиётидаги инқироз сабаб ҳисобланади.
Айни вақтда Кариб денгизидаги орол АҚШнинг унинг таркибига киритилмаган ҳудуди ҳисобланади. Бу орол АҚШ томонидан бошқарилишини, бироқ геосиёсий нуқтаи назардан АҚШнинг ажралмас қисми ҳисобланмаслигини билдиради. Пуэрториколикларнинг барчаси туғилиши билан АҚШ фуқароси ҳисобланса-да, улар президент сайловларида овоз бера олишмайди, АҚШ конгрессидан оролни биргина депутат билдиради ва у ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
Айнан шу депутат – Женнифер Гонсалес-Колон Пуэрто-Риконинг АҚШнинг 51-штати деб қабул қилиниши қонун лойиҳаси муаллифи ҳисобланади.
“Бу Пуэрто-Риконинг сиёсий мақомини батамом белгилаб олиш учун жиддий мунозарани бошлашдаги илк қадамдир”, деб айтган Гонсалес.
Пуэрториколикларнинг ўзига келсак, улар оролнинг АҚШ таркибига киришига қарши эмаслар. 2017 йилда оролда ушбу масала бўйича ўтган референдумда 97 фоиз одам АҚШ таркибига кириш учун овоз берган. Таъкидланишича, Вашингтон томонидан референдумдан у ёғига ўтилмаган: орол-давлат иқтисодиёти чуқур инқироз ҳолатида қолмоқда, АҚШга эса унинг мақомини ўзгартиришдан ҳеч қандай наф йўқдек. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?