Ҳорун Яҳё исми билан ҳам танилган Аднан Октар Истанбул ички ишлар бошқармасининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.
“Анадолу” агентлиги хабарида айтилишича, Октар тузган жиноий гуруҳга аъзо бўлишда гумон қилинган 235 кишини ҳам ушлаш учун операциялар ўтказлимоқда.
Жиноий гуруҳ жинсий тажовуз, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш, болаларни олиб қочиш, жинсий тажовуз, шантаж, сиёсий ва ҳарбий жосуслик, диний эътиқодни суиистеъмол қилиш, жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш, фирибгарлик ва яна бир қатор жиноятларда айбланмоқда.
62 ёшли Аднан Октар диний мавзудаги бир қатор китоблар муаллифидир, китоблари турли тилларга таржима қилинган. Кўрсатувларини интернет орқали намойиш этиб келган, кўрсатувларидаги ҳаёсизликлар сабаб танқид қилиб келинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди