09:58 / 12.07.2018
4 046

НАТО: "Россиянинг агрессив ҳаракатлари ҳавфсизликка раҳна солмоқда"

НАТО: "Россиянинг агрессив ҳаракатлари ҳавфсизликка раҳна солмоқда"
Россиянинг агрессив ҳаракатлари Евроатлантика минтақасида ва халқаро даражада асос солинган тартиб-қоидаларга раҳна солмоқда ва шу тариқа НАТО иттифоқига “чақириқ” билан чиқмоқда, деб ёзади Tnews.uz.

Бу ҳақда чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммитида Шимолий Атлантика Иттифоқига аъзо 29та мамлакат раҳбарлари томонидан қабул қилинган Қўшма декларацияда таъкидланади.

Ҳужжатда таъкидланишича, Қрим Россия томонидан аннекция қилингани ва Украина шарқидаги беқарорлаштирувчи ҳаракатлари натижасида, замонавий Россия қуролларининг НАТО мамлакатлари чегараларига жойлаштирилиши оқибатида, Москванинг “маъсулиятсизларча ва агрессив ядро риторикаси”, Россия томонидлан гибрид инструментларидан, жумладан сайловларга аралашуви ва кибер макондаги амалиётлари туфайли минтақадаги вазият беқарор ва олдиндан айтиб бўлмайдиган даражага тушиб қолди. Ҳужжатда қайд қилинишича, НАТО бўйича иттифоқчилар Солсберидаги заҳарланиш ортида Россия тургани борасидаги Буюк Британия хулосаларига қўшилади.

Декларацияда Грузия, Молдавия ва Украина ҳудудларидан қўшинларни олиб чиқиш, Украина шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлашни бас қилиш ва Минск Келишувини тўлалигича бажариш масаласида Россияга мурожжат билан чиқилган. Шу билан бирга НАТО мамлакатлари агар Россия ўзининг тутишини ўзгартирса у ҳолда Россия билан мулоқотга ва Россия билан муносабатларни яхшилашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Декларацияда шунингдек, НАТО мамлакатларининг мудофаа ҳаражатлари Ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизи даражасида бўлиши борасидаги интилишлари таъкидланади. АҚШ Президенти Дональд Трамп бир неча бор иттифоқчиларни мудофаага ажратилаётган маблағлари юзасидан танқид қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО: "Россиянинг агрессив ҳаракатлари ҳавфсизликка раҳна солмоқда"