15:25 / 17.07.2018
4 260

Трамп Путин совға қилган тўпни хотинига отди (+видео)

Трамп Путин совға қилган тўпни хотинига отди (+видео)
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Хельсинкида яккама-якка учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Икки давлат етакчилари қўшма матбуот-анжумани ўтказаётганда Путин Трампга жаҳон чемпионати тўпларидан бирини совға қилган.

“Ҳурматли президент ҳозиргина айтганимдек, биз футбол бўйича жаҳон чемпионатини якунладик. Бу тўп энди унинг тарафида”, деб тўпни Трампга берган.

Россия раҳбари шунингдек, ЖЧ-2026 АҚШда ўтказилишини ҳам таъкидлаган. Трамп совға учун Путинга миннатдочилик билдирган.

“Ҳа, биз жаҳон чемпионатини ўтказамиз, умид қиламанки биз сизлардек бу ишни қойиллатамиз”, деган АҚШ президенти.

У тўпни ўғли Бэрронга совға қилишини айтган ва уни турмуш ўртоғи Меланияга отган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)